Шерзод Қосимов Қатар – Чехия ўртоқлик учрашувини бошқаради

 

Хабарингиз бор, шу йилнинг 17 окятбрь санасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ол Танийнинг таклифига кўра Доҳага хизмат сафари уюштириб, Қатар футболи мансабдор шахслари билан учрашганди. 

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қатар футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, Ўзбекистон ва Қатар федерациялари ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиб, уни раҳбарият ва мансабдор шахслар, шунингдек, техникавий масалалар бўйича экспертлар, мураббийлар, ҳакамлар ва футболчилар орқали самарали йўлга қўйиш каби масалаларни муҳокама қилинган ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Қатар Футбол Уюшмасининг ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумини имзоланганди.

 Ана шу келишувга кўра, Қатар футбол федерацияси шу йилнинг 11 ноябрь куни Қатар ва Чехия терма жамоалари ўртасида  Доҳада ўтказиладиган ўртоқлик ўйинини бошқариб бориш учун ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасини таклиф қилди.

Қатар давлати пойтахтида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувини таниқли ҳакам Шерзод Қосимов бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда Тимур Гайнуллин ва Алишер Усмонов ёрдам беришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!