Шквиринни ҳайратлантирган ўйинда киритилган голларни томоша қилинг (видео)

Бугун Олий лигада 29-тур ўйинлари давом эттирилди. Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз  майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди.

Қўполликларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда Игорь Шквирин шогирдлари гарчи биринчи бўлиб ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборган бўлсада, якунда ўз иродаларини намойиш этиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг эса мезбонлар устози - Игорь Шквирин шогирдларининг кўрсатган иродасидан ҳайратда эканлигини яширмади.

Жиззах клуби матбуот хизмати эса ушбу ўйин видеошарҳини тақдим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!