"Шўртан" мураббийи "Қўқон-1912"дан учралган мағлубият сабабини ошкор этди

“Қўқон-1912” – “Шўртан” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Шўртан” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Геннадий Кочнев иштирок этди. Бу ҳақда "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун мезбонлар ғалабага ҳақли ўйин намойиш этишди. Ушбу ғалаба билан қўқонликларни табриклайман. Дастлабки 30 дақиқада яхши ўйнадик. Лекин биринчи бўлимда иккита гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошлагандик. Аммо яна хатоларимиз эвазига иккита гол ўтказдик.

Тан олиш керак, бугунги баҳсда олдинги ўйинда жароҳат олган ўйинчиларнинг йўқлиги билинди. Бугунги баҳсда Мамадалиевнинг ўрни сезилди. “Қўқон-1912”ни яна бир бор ғалаба билан табриклайман", - деб айтиб ўтди Кочнев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!