Шота Арвеладзе: Мавсумни ғалаба билан бошлаш жуда муҳим эди

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 1-тур ўйинлари давом эттирилди. Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилди ва 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Мазкур ўйиндан сўнг "шерлар" устози матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи навбатда барчани янги мавсум билан табриклайман. Суперлигани ғалаба билан бошлаганимиз қувонарли ҳолат. Қийин ўйин ўтказдик. Кўпроқ вазиятлар содир этдик. "Сўғдиёна"да биринчи бўлимда хавфли бир зарба бўлди. Иккинчи бўлимда уларга имкон бермадик.

Танаффусда футболчиларга олдинги чизиқда кўпроқ ҳаракат қилиш , ҳужум орқали рақибга кўпроқ босим уюштиришни айтдим. Мавсумни ғалаба билан бошлаш жуда муҳим эди. Биз ўйинни ўзгартирдик ва ҳақли ғалабани қўлга киритдик.

Абдураҳимов иккинчи бўлимда жуда яхши ўйнади. Ҳужумчи ортида у ўзини яхши ҳис қилади.

Кейинги учрашув "Бунёдкор"га қарши бўлади ва унга жиддий тайёрланамиз. Рақибимиз яхши савияда футбол намойиш этадиган жамоа саналади", - деб айтиб ўтди Арвеладзе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!