Шукуров тўп сурадиган клуб “омадсизлик кўчаси”га кириб қолди

Шанба оқшомида БАА Про-лигасида 21-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолият  олиб борадиган “Шаржа” жамоаси сафарда “Ал-Жазира” билан куч синашди.

Мезбонлар сафида Али Мабҳут дубль қайд этган ўйинда “Шаржа” рақибга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Шукуров одатдагидек ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Эътироф этиш жоиз, бугунги мағлубият “Шаржа” учун кетма-кет қабул қилиб олинган учинчи мағлубият бўлди.

БАА Про-лигаси. 21-тур

“Ал-Жазира” – “Шаржа” 3:1

Голлар: Али Мабҳут (5, 21), Буссуффа (83) – Муҳаммад Иброҳим (78).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!