Швеция - Англия. Матнли онлайн трансляция

Россия яшил майдоларида давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати учинчи чорак финал баҳсида Швеция термаси Англия билан куч синашади.

  • -'

    Шу билан трансляциямизга якун ясаймиз. биздан узоқлашманг. Тошкент вақти билан 23:00да старт оладиган учрашувда сўнгги ярим финалчи аниқланади. Ушбу ўйинда ғалаба қозонган жамоа Англия термаси билан финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

  • 90+5'

  • 90+5'

    ЎЙИН ТУГАДИ. 0:2. АНГЛИЯ ЯРИМ ФИНАЛДА!

  • 90+4'

    Ларссон асалларини тия олмади ва Кейнга нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди.

  • 90+1'

    Маркус Рэшфорд Раҳим Стерлинг ўрнига майдонга тушди.

  • 90'

    Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Дастлабки огоҳлантириш! Магуайр сариқ карточкага лойиқ топилди.

  • 85'

    Швеция термасида ҳам ўзгариш – Янссон Крафт ўрнига майдонга тушди. Бу ёрдам берармикан?!

  • 84'

    Хендерсон Дайер ўрнига майдонга тушди. Саутгейт яна бир ўзгариш қилиш мумкин

  • 83'

    Англия жарима зарбасини амалга оширишга тайёрланмоқда. Бўйдор Стоунз ва Магуайр ўз жойларини эгаллаб бўлишди.

  • 81'

    Ўйин тугашига 10 дақиқа қолмоқда. Англия тобора ярим финалга яқинлашмоқда. Уларнинг рақиби кечки вақт бўлиб ўтадиган Хорватия - Россия учрашувидан сўнг аниқланади.

  • 79'

    Шведларнинг ҳужуми давом этади. Инглизлар ҳимояси ишончли ўйин намойиш қилмоқда. Ҳужум Эмиль Крафт ва Эшли Янг ўртасидаги тўқнашувдан сўнг тўхтади. Сабаби Крафт жароҳат олган кўринади.

  • 77'

    Фабиан Дельф Делли Алли ўрнига майдонга тушди.

  • 74'

    Икки нафар швед футболчиси майдонда ётибди, аммо Англия ҳужуми давом этади. Кичик тўхталиш бўлди.

  • 74'

    Магуайр Англия терма жамоаси сафидаги илк голни киритгандан сўнг уни нишонламоқда. Бу вазият биринчи бўлимда содир бўлган эди.

  • 71'

    Сэйв №3 - Берг ажойиб тарзда зарба йўллади, Пикфорд бармоқлари билан тўпнинг дарвозага боришига йўл қўймади. Фантастика. Бурчак зарбаси...

  • 69'

    Ўйин анча қизиқ кечмоқда. Шведлар ҳужум қилиш ўрнига инглизлар олдинга ташланишмоқда. Жарима майдони ташқарисида Делли Аллига зарба бериш имконини берди, бироқ ҳимоячилар бунга тўғаноқ бўлди.

  • 67'

    Саутгейтнинг қувончи шексиз. Сабаби Англия терма жамоаси 2006 йилдан бери илк марта чорак финалдан ўтишга яқинлашмоқда...

  • 65'

    Швеция бирданига иккита ўзгаришни амалга оширди. Гвидетти ва Ульсон Форсберг ва Берг ўрнига майдонга тушди.

  • 63'

    Қандай сейв Пикфорддан?! Швеция футболчиси жуда яқин масофадан инглизлар дарвозасига тўп йўллади, бироқ Пикфорд қийинчилик билан қайтаришга эришди. Кейинги зарбаларга ҳимоячилар йўл қўйишмади.

  • 60'

    It's coming home? Really? - Инглизчасига ))))

  • 59'

    ГООООЛ! Ниҳоят Лингард жамоасини ғалабасини мустаҳкамлашда жонбозлик кўрсатди ва якунда деярли ўйида кўриниш бермаётган Деле Алли ҳотиржам Ольсен дарвоасини ишғол қилди. 0:2.

  • 54'

    Хафли вазият! Англия термаснинг ҳужумлари кескин тус олмоқда. Швед ҳимоячилари Магуайрга имкон бермоқда. Унинг қайчи услубидаги зарбасидан сўнг тўп бурчак зарбасига айланди.

  • 51'

    Ўйин темпи ошмоқда. Швеция 0:1 ҳисобида ортда бормоқда. Англия эса эҳтиёткорлик билан яна битта имконият изламоқда.

  • 47'

    Шведлар Бергнинг зарбаси билан ўйина қайтишди. Бош билан берилган зарбани Пикфорд "Льорис услубида" ярим метрлик масофадан қайтарди.

  • 47'

    Жамоалар ҳозирча ўзгаришларга эҳтиёж сезмаган.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    ТАНАФФУС!!!! Ҳозирча ҳисоб 0:1. Инглизлар фойдасига.

  • 45'

    Биринчи бўлим инглизларнинг яна бир бурчак зарбаси билан якунланди.

  • 44'

    СТТЕРРЛИИИНГГГ! Мана имконият. Бу футболчи шунчалик совуққонликка берилиб кетиб, тўпни жамоадошларига узутишни унутиб қўйди ва унинг зарбасидан тўп рекошет бўлиб, майдонни тарк этди.

  • 43'

    Стерлинг 50 метрдан оширилган тўпни қабул қилиб, бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо аввалига ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилмади, бироқ ҳужум бесамар якунлангач, қанот ҳаками VARдан жавоб олиб, ўйиндан ташқари ҳолатни қайд қилди

  • 42'

    Берг Пикфорд дарвозаси олдида пайдо бўлди, аммо бундан наф чиқмади.

  • 39'

    Тўп тинмаяпти. Инглизлар ҳужумидан кетидан ҳужумлар давом этмоқда. Шведлар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишмоқда.

  • 37'

    Делли Аллининг деярли майдонда борлиги сезилмаётир. Агар шундай давом этадиган бўлса, иккинчи бўлимда мураббийлар уни алмаштирилари ҳеч гап эмас.

  • 34'

  • 30'

    ГООООЛ! Англия қўлидан келган барча ишни амлага оширмоқда. Яна бурчак зарбаси... Бунда эса Магуайр баланд сакраб, дарвозанинг пастки бурчагига жойлб қўйди. 0:1

  • 26'

    Форсберг деярли ҳимоячилар билан бир чизиқда турган эди, аммо ён қанот ҳаками уни олдинлаб кетган деб топди.

  • 24'

    Триппьеееееррр! Олис бурчакни нишонга олган эди, Ольсен ўз ўрнида ҳозирча.

  • 19'

    Бир неча дақиқадан бери Англия термаси қарши ҳужумда ўйнамоқда. Лингард Кейнни яхши пас билан таъминлади. 15 метрлардан унинг берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 15'

    Инглизлар ҳимоячсида муаммолар дуч келмоқда. Бироқ бундан шведлар унумли фойдалана олмади. 

  • 13'

    Хавфли вазият!! Классен ажойиб зарбаси билан ўз омадини синаб кўрди, бироқ бироз баланд.

  • 11'

    Ҳар икки жамоа ҳам шошаётгани йўқ. Албатта, улар Бельгия ва Бразилия терма жамоалари эмас.

  • 8'

    Англия термасида Кейнни қаттиқ қўриқлашмоқда. Тезкор Стерлингда ҳам имкон бўлганича йўқ.

  • 5'

    Тўпга гоҳ у жамоа, гоҳ бу жамоа эгалик қилмоқда. Ўйин темпи юқори эмас. Ҳозирча албатта. Самарада иссиқ. Буни ҳам ҳисобга олиш даркор.

  • 3'

    Инглиз футболчилари ўз етакчиси Харри Кейнга тўп оширишди, бироқ Ольсен бунга биринчи бўлиб етиб келди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    90 дақиқадан сўнг ушбу терма жамоага номига аниқлик киритилади. Эҳтимол қўшимча таймлар ҳам белгиланиши мумкин.

  • 0'

    Бугунги чорак финал учрашувидан сўнг яна бир 23 нафар футболчидан иборат терма жамоага уйга қайтишга мажбур бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!