Швеция термаси дарвозабони: Златан жамоани пастга шўнғишига сабаб бўлади

Швеция терма жамоаси дарвозабони Карл-Юхан Юнссон термада Златан Ибрагимовични кўришни истамаслигини баён этди.

“Албатта, Златан борасидаги қарорни мураббий ҳал этади, аммо биз ЖЧга унингсиз чиқдик. Бизда яхши шаклланган жамоа бор, индивидуал маҳорат эмас. Унинг қайтиши жамоанинг пастга шўнғишига сабаб бўлади.

Унга қулай бўлиши учун ўз ўйин услубимизни ўзгартиришимизга тўғри келади. Аминманки, Ибрагимович терма жамоа сафида яхши ўйин намойиш этади. Аммо у бу борада Роналду ва Мессига ўхшайди. Ўйин айнан уларнинг атрофида қурилади”, – деб айтиб ўтди Юнссон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!