Швейцария ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди

328

Швейцария ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди

Ҳозиргина ЖЧ-2018 саралаши Европа қитъаси плей-офф босқичидан ўрин олган Швейцария ҳамда Шимолий Ирландия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мазкур баҳсда ҳисоб очилмади.  Бироқ швейцарияликлар биринчи ўйинда қўлга киритилган ягона гол туфайли 2018 йил  Россияда ўтадиган мундиал йўлланмасини қўлга киритишди.

ЖЧ-2018 саралаши. Плей-офф

Швейцария – Шимолий Ирландия 0:0

Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Аканджи, Закария, Джака, Джемаили (Мехмеди, 61), Шакири (Фройлер, 80), Цубер, Сеферович (Эмболо, 86).

Шимолий Ирландия – Макговерн, Маколи, Эванс, Хьюз, Брант, Норвуд (Мадженнис, 75), Дэвис, Даллас, Сэвилл, Уорд (Джонс, 74), Уошингтон (Макнейр, 82).

Огоҳлантиришлар: Брант (7), Сеферович (72), Эванс (78).

Биринчи ўйин: 1-0.