Симеоне Гризманн кетишига шаъма қилди

215

Симеоне Гризманн кетишига шаъма қилди

 

“Атлетико Мадрид” жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне “Марсель”га қарши (3:0) кечган Европа Лигаси финалидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Аргентиналик мураббий клуб етакчиси Антуан Гризманнинг кетишига ишора қилди.

“Гризманн қолса, “Атлетико” ўсишда давом этади. Аммо у кетса – катта фожиа бўлмайди. Антуан клубга катта фойда келтиоди. Ҳатто у кетса ҳам ўсишда давом этамиз”, – деди аргентиналик мутахассис.

Маълумот учун, франциялик 27 ёшли футболчи Европа Лигаси финалида дубль муаллифи бўлди ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.