Симеоне: Гризманн ва клуб мухлислари ўртасида ҳеч қандай низолар йўқ!

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне хужумчи Антуан Гризманнинг жамоа мухлислари билан келишмовчиликлари ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди.

- Гризманн ва клуб мухлислари ўртасида ҳеч қандай низолар йўқ!

Шуни таъкидлашим лозимки, Антуан учрашув давомида ўзини яхши кўрсатиб тўғри ҳатти-харакат қилди.

У ғалаба қозонган жамоанинг бир қисми эди ва жуда кучли ўйин намоиш этди. Ўйлашимча, бугун мухлислар ўз уйларига бахтли бўлиб қайтишади, - дея Симеоненинг сўзларни келтиради Football Espana нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз,  Испания Ла Лигаси 22-тури доирасида “Валенсия”га қарши учрашувда Гризманнга нисбатан ўйиннинг сўнггида мухлислар хуштаквозлик қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!