Симеоне ҳакамни ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга четлатилиши мумкин

УЕФА “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеонени кеча Европа лигаси ярим финал дастлабки баҳсдида “Арсенал”га (1:1) қарши ўйиндаги юз берган ҳолат учун дисквалификация муддатини узайтириши мумкин.

Айтиш керакки, кечаги ўйиннинг 10-дақиқасида учрашув ҳаками  Клеман Тюрпен мадридликлар ҳимоячиси Шиме Врсалькони майдондан четлатди. Орадан уч дақиқа ўтиб эса Симеоне ҳам мухлислар ўтирган трибунага бадарға қилинди. Чунки, 47 ёшли мутахассис ўз футболчиси Люк Эрнандесга нисбатан қўпол ўйнагани учун “Арсенал” аъзоси Эктор Бельеринга ҳам қизил карточка кўрсатишини талаб қилган ва уни ҳақорат қилган.

Энди Симеоне Мадриддаги жавоб баҳсини аниқ ўтказиб юборади. Лекин УЕФА регламентига кўра ҳакамнинг ўзини бундай тутиши яна иккита ўйинга четлатиш имконини беради. Шу боис агар “Атлетико” финалга қадар етиб борган тақдирда ҳам ҳал қилувчи баҳсда аргентиналик мутахассис жамоасига ёрдам беролмаслиги мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!