"Сўғдиёна": "Навбаҳор" га қарши тайёргарлик бошланди

"Сўғдиёна" жамоаси "Бухоро"га қарши (3:0) учрашувдан сўнг бир кунлик танаффусга чиққан эди. Кечадан эса "Навбаҳор"га қарши тайёргарликни бошлади.

Машғулотлар "Сўғдиёна" стадионида ўтказилмоқда. Таркибда йўқотиш йўқ, барча футболчилар юқори кайфиятда машғулотларда фаол иштирок этмоқда.

"Бўрилар" навбатдаги турда Наманганда "Навбаҳор"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 19 июль куни соат 21:00 да "Навбаҳор" марказий стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!