“Соғлом авлод” стадионида Ўзбекистон U-23 – Кения U-23 ўйини учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

“Соғлом авлод” стадиони Ўзбекистон U-23 – Кения U-23 ўйинига тайёрланмоқда. Хабарингиз бир 23 март куни Андижонда Ўзбекистон ва Кения олимпия терма жамоалари ўзаро ўртоқлик беллашуви ўтказишади.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, мазкур ўйинни қабул қиладиган "Соғлом авлод" стадионида тайёргарчилик ишлари аъло даражада олиб борилмоқда.

Стадионда кичик таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва маҳсус баннерлар тайёрланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Кения  олимпия терма жамоасининг 1-ўртоқлик учрашуви 23 март куни Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!