Суарес Салоҳга тезроқ тузалишини тилади

“Барселона” клуби ва Уругвай терма жамоаси форварди Луис Суарес мисрлик ҳамкасби Муҳаммад Салоҳга тезроқ соғайишини ва жаҳон чемпионатида ўйнашини тилади.

Эслатиб ўтиш лозимки, Салоҳ “Реал”га қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ финалида елкасидан жиддий жароҳат олган эди.

“Бунақа ҳолатлар футболда учраб туради. Чемпионлар лигаси финалида жаҳон чемпионати ҳақида ўйлаш қийин. Салоҳга шунчаки омад келмади.

Унинг жаҳон чемпионатига қадар соғайишини чин кўнгилдан тилаб қоламан. Мундиалда иштирок этадиган барча терма жамоалар етакчи футболчилари билан иштирок этишларини истайман”, - дейди уругвайлик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!