Суперлига. Аҳмедовнинг жамоасидаги муваффақиятсизликлар ортда қолди

Бугун Хитой Суперлигасида 11-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият  олиб борадиган  “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида “Цзянсу  Сайнти” жамоасини меҳмон қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги  ғалабани қўлга киритишди ва ўзларининф Суперлигадаги сўнгги омадсизликларига чек қўйишди. Гап шундаки, шанхайликлар чемпионат баҳслари доирасида ўтган сўнгги 4 беллашувнинг бирортасида ғалаба қозона олмаган эдилар. Аҳмедов бугун асосий таркибда майдонга тушди ва учрашув сўнггида захирага олинди.

Бугунги муваффақиятдан сўнг “Шанхай СИПГ” жамғарган очколар сони 23 тага етди ва жамоа турнир жадвалида яна пешқадамга айланиб олди.

Хитой Суперлигаси. 11-тур

“Шанхай СИПГ” – “Цзянсу Сайнти” 2:0

Голлар: Ву Леи (48), Оскар (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!