Суперлига: Наманганда мухлислар ташрифи бўйича янги рекорд ўрнатилди

811

Суперлига: Наманганда мухлислар ташрифи бўйича янги рекорд ўрнатилди

 

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувида рекорд натижа қайд этилди. Шу куни Намангандаги “Марказий” стадионига 25300 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу ҳозирча жорий мавсумдаги стадионга мухлислар ташрифи бўйича рекорд натижадир.

Аслида Намангандаги стадионга 21913 нафар мухлис сиғиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Лекин кеча катта футболни соғинган мухлислар севимли жамоалари иштирокидаги учрашувни томоша қилиш учун трибуналар зиналари, унинг атрофларидан жой олишди.

Намангандаги мавсумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан бирга Наманган вилояти ҳокими, Наманган вилояти футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров, Наманган шаҳри ҳокими, “Навбаҳор” клуби президенти Шавкат Абдураззоқов ҳам иштирок этди.

“Навбаҳор” клуби 3-турдан ўрин олган учрашувда мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.