Суперлига. “Нефтчи” – бу мавсум ҳали ғалаба қозонмаган ягона жамоа

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 7-тур ўйинлари давом эттирилди. Фарғонанинг “Нефтчи” клуби Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Умуман, “Нефтчи” жамоаси бу йилги мавсумни жуда ёмон бошлади. Фарғоналиклар ортда қолган 7 ўйиннинг бирортасида ҳали ғалаба қозона олмади.

Дастлабки икки турда 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этган Абдумалик Ҳакимов шогирдлари қолган 5 ўйиннинг барчасида рақибга имкониятни бой берди ва бу мавсум Суперлигада бирорта ўйинда 3 очко эгасига айланмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!