Суперлига: “Қизилқум” қаторасига учинчи ўйинни ўз майдонида ўтказади

 

Бугун, 18 март куни “Насаф” жамоаси Суперлига 3-тур учрашувини Навоийда “Қизилқум” футболчиларига қарши ўтказади. Учрашув “Ёшлик” спорт мажмуасида соат 20:00да бошланади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 3-тур

“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши)

18.03.2018. “Ёшлик” СМ. 20:00да

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро).

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

Учрашув комиссари: Алексей Фролов 

“Қизилқум” ва “Насаф” жамоалари миллий чемпионатда ҳозиргача 36 марта баҳс юритишган. Ушбу баҳсларнинг 21 тасида "аждарларнинг" қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 9 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 38-68.    

“Насаф” Навоийда ўтказилган 18 учрашувнинг 7 тасида ғалаба, 6 тасида дуранг ва яна 5 учрашувда мағлубиятга учраган. Яна бир қизиқарли факт, “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида сўнгги марта 2008 йилда “Насаф”ни мағлубиятга учратган. “Насаф” сўнгги бор “Қизилқум” жамоасини Навоийда 2015 йили 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Ўтган йили Навоийда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда 1:1 дуранг натижаси қайд этилган. Навбатдаги учрашув жамоаларнинг Навоийдаги 19-учрашуви сифатида тарихга киради.

“Аждарлар” бу йилги чемпионатнинг ўтган икки турида 4 очкони қўлга киритган, “Қизилқум” жамоаси ҳисобида эса, ҳали очко йўқ.

Қайд этиш керакки, "Қизилқум" қаторасига 3-учрашувни ўз майдонида ўтказмоқда. 1-турда очилиш ўйинини ўтказган навоийликлар 2-турда "Қўқон-1912" стадиони тайёр бўлмагани боис мезбонликни қабул қилганди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!