Суперлига: Қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Бугун, 3 февраль куни Тошкентдаги “Интерконтиненталь” меҳмонхонасида янги мавсум Суперлига баҳслари учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ушбу маросим соат 15:15да бошланади.

Таъкидлаш жоиз, янги мавсумда Суперлигада 12та клуб иштирок этади.

Айни пайтда клублар вакиллари ва ОАВ ҳодимлари қуръа ташлаш маросимига етиб келишган. 

Тадбирни таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев олиб боради.

Дастлаб ПФЛ раҳбари Омон Ғофуров сўзга чиқиб, бу йилги чемпионат ўзгача ўтишини атиб ўтмоқда.

Ҳозир чемпионат қай тартибда ўтказилиши борасида ролик намойиш этилмоқда.

Шундан сўнг ФИФА ҳаками Равшан Эрматов сўзга чиқди. 

Равшан Эрматов: Биз УФА раҳбари айтганларидек, ҳакамликка катта эътибор қаратишимиз, ўйинларда кўп ҳуштак чалмасдан жамоаларга ўйнашга имконият беришимиз лозим. Биз бу борада конференция кейин гаплашиб олганмиз. 

Демак, бошланди!!!

1-тур

"Бунёдкор" - АГМК

"Пахтакор" - "Сўғдиёна"

"Нефтчи" - "Насаф"

"Бухоро" - "Қўқон-1912"

"Қизилқум" - "Локомотив"

"Металлург" - "Навбаҳор"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!