Суперлига клублари матбуот котиблари Краснодарда

 

Ўзбекистон Суперлигаси клублари матбуот котиблари Россиянинг “Краснодар” клуби билан ҳамкорликда ташкил этилган ўқув семинарида иштирок этмоқда.

Клублар матбуот котиблари ушбу семинарда иштирок этиш учун кеча Россиянинг Краснодар шаҳрига етиб боришган эди. 

Бугун режага кўра, семинар иштирокчилари клуб академиясига ташриф буюриб, бу ердаги шароитлар, клуб тизими, клуб матбуот хизмати фаолияти билан танишди.

Режага кўра, бугун куннинг биринчи ярмида, матбуот котиблар Краснодар ҳамда Туланинг Арсенал клублари ёшлари ўртасидаги учрашувни томоша қилишса, кечқурун асосий таркиблари ўртасидаги учрашувни стадиондан томоша қилишади ва учрашувдаги медиа тадбилар қай тартибда ўтказилишини ўрганишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!