Тайёрлов гуруҳлари. Бугун иккинчи давра старт олади

Хабарингиз бор, олий  ва биринчи лига жамоалари қошидаги футбол мактаблари 2001-2002, 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлардан иборат тайёрлов гуруҳлари ўртасида мамлакат биринчилиги бўлиб ўтмоқда.

Қисқа танаффусдан сўнг, бугун мусобақанинг 6–гуруҳидан жой олган жамоалар бугун иккинчи давра 5-тур баҳсларига киришади.

Бугун Муборакнинг “Машъал” жамоасининг икки ёш тоифасидаги тайёрлов гуруҳлари сафарда “Қизилқум” меҳмони бўлишади.

Эртага  “Сурхон” жамоаси икки тайёрлов гуруҳининг қийин учрашувлар кутиб турибди, улар гуруҳ пешқадамлари ёш “насаф”чиларни ўз майдонларида қабул қилишади.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф”ПФК қошидаги икки тайёрлов гуруҳи турнир жадвалида бирор марта мағлубиятга учирамаган ягона жамоа бўлиб турибди.

         5-тур 19-сентябр сешанба

“Қизилқум”(Навоий)-“Машьал”(Муборак)      

         5-тур 20-сентябр чоршанба

  “Сурхон”(Термиз) - “Насаф”(Қарши)     

      

2001-2002 йилларда туғилган тайёрлов гуруҳи 1-давра якуний жадвали:                     (4-турдан кейинги ҳолат)

     т/р     Жамоалар:                 Ў    Ю     Д   М      Т-Н     О

  1. “Насаф”(Қарши)                 4     4      -     -      17-4   12
  2. “Машьал”(Муборак)            3     2      -     1      8-6     6
  3. “Қизилқум”(Навоий)           3     1      1    1      5-5     4
  4. “Шўртан”(Ғузор)                 4     1      1    2      5-10   4
  5. “Сурхон”(Термиз)               4     -       -    4      5-13   0

 

Қолдирилган учрашув: “Машьал”(Муборак)-“Шўртан”(Ғузор)

2003-2004 йилларда туғилган тайёрлов гуруҳи 1-давра якуний жадвали:                     (4-турдан кейинги ҳолат)

   

      Жамоалар:                 Ў    Ю     Д    М     Т-Н     О

  1. “Насаф”(Қарши)        4     3      1     -      22-4   10
  2. “Қизилқум”(Навоий)  4     2      1    1      11-8    7
  3. “Машъал”(Муборак)  3     2       -    1      5-5      6
  4. “Шўртан”(Ғузор)       3     1       -    2      3-6      3
  5. “Сурхон”(Термиз)     4     -        -   4       3-21    0

Қолдирилган учрашув: “Машьал”(Муборак)-“Қизилқум”(Навоий)

Фахриддин Чориев тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!