Темурхўжа Абдухолиқов захирадан майдонга тушиб гол киритди

Ҳозиргина Қатар Юлдузлар Лигаси 1-туридан ўрин олган "Ал-Араби" ва "Ал-Сайлия" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов фаолият олиб борадиган "Ал-Сайлия" жамоаси сафарда бўлишларига қарамай, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳамюртимиз ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 62-дақиқада захирадан майдонга туширилди. Ўйиннинг 76-дақиқасида эса Абдухолиқов гол киритишга муваффақ бўлди. Бу вақтда унинг жамоаси 2:1 ҳисобида олдинда бораётган эди.

Қатар юлдузлар лигаси. 1-тур

"Ал-Араби" - "Ал-Сайлия" 1:3 (1:1, 0:2)

Голлар: Халфан Иброхим(23) - Вагнер Рибеиро(33, 49), Темурхўжа Абдухолиқов(76).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!