1593

Россиянинг  “Тюмен” клуби бош мураббийи Владимир Маминов истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унинг бошқарувида жамоа 28 баҳсда иштирок этди ва шуларнинг бор-йўғи 8 тасида ғалаба қозонди ва яна шунча беллашувда дуранг ўйнади. 12 та ўйинда мағлуб бўлган “Тюмен” якунда Россия Биринчи дивизиони (МФЛ)да 19-ўринни эгаллаб турнирни тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Маминов 2001-2005 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп сурган.

Sports.uz 2018