Тиаго Безерра: Ушбу ғалабадан озроқ роҳатлансак бўлади

Хабарингиз бор кеча Пепси Суперлиганинг 13-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу ўйинда ғалаба голига муаллифлик қилган Тиаго Безерра учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ғалаба ва ажойиб оқшом учун Яратганга ташаккур. Биринчи бўлимда ўйин тизгини биз томонда бўлди. Танаффусдан кейин эса ҳимояга эътибор қаратган ҳолда қарши ҳужум тактикасида ўйнадик. Муҳим ва дербидаги ғалаба кишини хурсанд қилади. Ҳозир ғалабани нишонлаш учун яхши фурсат. Аммо ҳали ишлашда давом этишимиз лозим. Мавсум узоқ давом этади. Диққатни йўқотмаслигимиз керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!