331

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос ЖЧ-2018 стартига бир кун қолганида ишдан кетган Хулен Лопетеги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Унинг (таҳр.Лопетегининг) кетиши Испания терма жамоасининг ўйинларига жиддий таъсир қилади деб ўйламайман.

Албатта, мусобақа бошланиши арафасида бош мураббийни йўқотиш ёқимсиз. Лекин, мен Фернандо Йеррони жуда яхши биламан. У барча жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, истеъдодли мураббий”, - дейди германиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Кроосни “Реал”да энди айнан Лопетеги шуғуллантиради.

Sports.uz 2018