Тошкентда биринчи марта "Хусусий Мактаблар Лигаси" турнири бўлиб ўтди

21 апрель куни Тошкент шаҳрида “Хусусий мактаблар Лигаси” номли футбол турнири бўлиб ўтди. Ушбу турнир ташкилотчиси “Junior” футбол мактаби бўлди. “Олтин Қанот” хусусий мактабнинг директори Юнусова Хамида Азизовна ташаббуси билан ушбу мусобоқани ҳар йил ўтқазишни режалаштирилмоқда. Ҳамда “Хусусий мактаблар Лигаси” тузилиши кутилмоқда.

Шуни айтиш жоизки, бундай даражадаги мусобақада Тошкентнинг 10 хусусий мактаби мурожат қилди. Албатта, ҳар бир ишнинг ўз мақсадлари бор, турнир ўтқазилишиниг мақсади футболни ўқувчилар орасида оммалаштириш, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишдир.

- Бундай турнирни биринчи маротаба ташкил этиб, уни ҳар йил ўтқазишимиз даркор. Келажакда ушбу мусобақанинг мавқеини кўтариб, иштирок этаётган мактабларнинг сонини кўпайтиришимиз мақсадимиздир. Шуни таъкидлашимиз лозимки, бундай даражадаги турнир Нодавлат таълим муассасалари ўртасида ҳали ўтқазилмаган эди, “Хусусий мактаблар Лигаси” деган лига йўқ эди. Бугунги кунни ушбу лиганинг Туғилган куни дея айтаоламиз! Умид қиламизки, Лига доирасида ўтқазиладиган беллашувлар катта нуфузга эга бўлади, - деди ташкилотчилардан бири.

Маълумот учун, дам олиш кунлари мактабларнинг биринчи ҳамда иккинчи синфлари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди. Биринчи синфлар ўртасида “Лидер” мактаби ўқувчилари бошқа жамоалардан қўли баланд келди. Иккинчи синфлар ўртасида “Эрудит” мактаби биринчи ўринни эгалади. Эслатиб ўтамиз,  кейинги ҳафта 3-9 синфлар ўртасида баҳслар бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!