"Тоттенхэм" Дембеле билан шартномани узайтирмоқчи

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Мусса Дембеле тез орада “шпорлар” билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра лондонликлар раҳбарияти жорий мавсум жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланиб қолган 30 ёшли бельгиялик футболчи билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи. Агар Дембеле шартномани узайтирса, унинг маоши ҳафтасига 113 мнг еврогача оширилиши мумкин.

Маълумот учун, Бельгия терма жамоаси аъзосининг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!