"Тоттенхэм" Пулишич учун "Реал" ва "Ливерпул"дан кўпроқ тўлашга тайёр

295

“Тоттенхэм” клуби раҳбарияти “Боруссия” Дортмунд ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишични яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида Лондонга олиб келмоқчи.

Хабарларга қараганда “шпорлар” 19 ёшли АҚШлик футболчи учун дортмундликлар талаб қилаётган 46,5 миллион евро миқдоридаги пулни тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Пулишич “Боруссия” сафида 2016 йил дебют учрашувини ўтказган эди. Шундан буён у Европанинг кўплаб гранд жамоалари диққатини ўзига жалб қилиб келмоқда.

Пулишичга “Тоттенхэм”дан ташқари шунингдек “Реал” ва “Ливерпуль” ҳам кураш олиб бормоқда.