“Тоттенхэм” яна бир ҳимоячисини сотиши мумкин

Англиянинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячи Кевин Виммерни сотиши мумкин.

Австриялик футболчи айни вақтда “Вест Бромвич Альбион” билан музокара олиб бормоқда. “Қораялоқлар” устози Тони Пюлис Виммерни яқин кунларда жамоа сафига қўшиб олинишидан умид қилмоқда.

Трансфер суммаси 15 млн фунтга баҳоланмоқда. Қайд этиш жоиз, Виммерга “Сток Сити” хамда “Кристал Пэлас” жамоалари ҳам қизиқиш билдирган эди.

Илгарироқ, ушбу ёзда бирорта футболчи сотиб олмаган “шпорлар” Кайл Уолкерни “Манчестер Сити”га сотишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!