Туркиядаги халқаро мусобақа ғолибларининг кутиб олиш маросимидан фоторепортаж

Олдинроқ хабар берганимиздек, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси тарбияланувчилари 1-8 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шахрида ўтказилган халқаро мусобақада иштирок этишди.

Бир ҳафтда мобайнида давом этган Side Star Cup-2018 мусобақасида 2010 ҳамда 2006 йилларда таваллуд топган ёш “темирйўлчилар” жуда муваффақиятли тарзда қатнашишди. 10та давлатдан келган тенгқурлари билан ўтказилган беллашувлар якунларига кўра, 2006 йилда туғилган “Локомотив” футболчилари ўз ёш тоифасида мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди.

Суннат Рўзиев бошчилигидаги 2006 йилда туғилган "ёш темирйўлчилар" 7  учрашувда максимал - 21 очкони қўлга киритиб, мусобақанинг энг яхши жамоаси деб топилди ва чемпионлик кубогини бошлари узра кўтаришди.

Ушбу ёшда 2-ўрин Грузиянинг “Аджария” жамоаси тарбияланувчиларига насиб этган бўлса, 3-поғонадан Суриянинг “Алосман” жамоаси ёш футболчолари ўрин олишди.

2010 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида эса 1-ўринни Ашхободнинг “Олтин Тож” жамоаси ўйинчилари эгаллашди. Тошкентлик ёш футболчилар 2-ўринни олишган бўлса, Россиянинг “Локомотив” клуби тарбияланувчилари 3-поғонадан жой олишди.

Куни кеча, ёш футболчилар юртимизга қайтиб келишди, улурни кенг жамоатчилик ва ОАВ ҳодимлари муносиб кутиб олишди:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!