Тухель ПСЖга "Реал", "Челси" ва "Барселона" футболчиларини жалб қилмоқчи

943

Тухель ПСЖга

Яқиндагина ПСЖ бош мураббийи лавозимига тайинланган Томас Тухель янги жамоасига “Реал”, “Челси” ва “Барселона” клубларидан бир қатор футболчиларни жалб этмоқчи.

Унга кўра германиялик мутахассис Парижга бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро (“Реал), франциялик ҳимоячи Самюэль Умтити (“Барселона”) ва бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуаларни (“Челси”) олиб келмоқчи.

Хабарларга қараганда Тухель ўзининг бу борадаги илтимосини жамоа раҳбариятига ҳам етказган.