Тухелга Кавани керак эмас, у янги жамоасида Бенземани кўрмоқчи

ПСЖ клубининг янги бош мураббийи Томас Тухель жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Эдинсон Каванини қўйиб юборишга тайёр.

Diario Gol нашри тарқатган хабарга қараганда германиялик мутахассис уругвайлик тўпурарнинг ўрнига “Реал” форварди Карим Бенземани олиб келмоқчи.

Тухель ўзининг ушбу қарорини аллақачон раҳбариятга етказган. Энди ПСЖ бу борада “қироллик клуби”га расмий таклиф билан чиқиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!