U-23 Осиё чемпионати. Равшан Эрматов Сурия – Жанубий Корея учрашувини бошқаради

Хабарингиз бор, шу кунларда Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам таклиф этилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

ЎФФ расмий сайтининг хабар беришича ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 14 январь куни бўлиб ўтадиган Сурия – Жанубий Корея учрашувини бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Валентин Коваленко мазкур учрашувда дарвоза ортидаги ҳакам сифатида иш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!