УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалининг барча иштирокчилари номи маълум, навбат қуръага

Хабарингиз бор кеча “Бешиктош” – “Бавария” (1:3) ҳамда “Барселона” – “Челси” (3:0) учрашувларидан сўнг УЕФА Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичининг сўнгги икки жуфтлиги номи ҳам маълум бўлди.

Шу тариқа  «Ливерпуль», «Манчестер Сити» (Англия), «Реал», «Барселона», «Севилья» (Испания), «Ювентус», «Рома» (Италия) ҳамда «Бавария» (Германия) жамоалари 1/4 финал босқичига қадар етиб келишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ушбу босқичига қуръа ташлаш маросими эртага бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!