Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" ёмон ўйин кўрсатмади

Кеча Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур ўйинлари давом эттирилди. "Бухоро" клуби ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Мазкур беллашувда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Улуғбек Бақоев иштирок этди.

"Аввало барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Ўйин жуда қизиқ ўтди. Ўйлайманки биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. "Бухоро" мухлисларига ҳам алоҳида рахмат айтаман. Барчалари жамоани ажойиб тарзда қўллаб қувватлаб туришди. Ўйинчиларимиз ҳам яхши ўйин кўрсатишди. Ўйин борасида "Сўғдиёна" жамоаси ҳам ёмон ўйин кўрсатишмади. Уларга кейинги учрашувларда омад тилаймиз", - деди жамоа бош мураббийи Улуғбек Бақоев .

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!