542

Шу йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроқўми бюросининг қарори билан беш нафар футболчи футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилганди. Муборак Рамазон ойи якуни ҳамда Ҳайит айёми арафасида ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ўз айбини тушиниб етган бу футболчиларга яна бир бор имконият бериш мақсадида Ижроқўмга ташкилот уставининг 65-модда 1.2-бандига асосан айбдор деб топилганлар масаласини қайтадан кўриб чиқиш таклифини берди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Расман! Футболдан бутунлай четлатилган Дилшод Аҳмадалиев ва 4 футболчи яна футболга қайтади

- Ҳаётда ҳамма хато қилади, буни тушуниш мумкин. Бироқ битта хатони икки бор қайталашни тушуниб бўлмайди. Футболдан четлаштирилган йигитлар ҳали анча ёш. Улар хато йўлга кирганини тушуниб етди. Мамлакатимиз Президенти билмай айб иш қилаётган минглаб инсонларни афв этаётган бир вақтларида, биз ҳам тушуниб-тушунмай нотўғри ишга қўл урган футболчиларга яна бир бор имкон беришимиз керак. Энди улар ғирромлик нима эканини яхши тушунади. Буёғига улардан ўзини спортга баҳшида этиб, юқори чўққилар сари интилиш талаб этилади, — деди Умид Аҳмаджонов.

Sports.uz 2018