Уругвай - Франция. Онлайн трансляция (ФОТО)

Айни дамда “Нижний Новгород” стадионида ЖЧ-2018нинг чорак финалидан ўрин олган Уругвай ҳамда Франция терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтмоқда.

  • -'

    Суарес учун сўнгги мундиал бўлиши мумкин. Унинг ҳолатини тушуниш мумкин.

  • 90+5'

    Франция терма жамоаси юқори даражали футбол намойиш қилди ва 10 июл куни бельгия ёки бразилияликларга қарши майдонга тушади. Уругвайликлар ҳимояда яхши ўйнашди, бироқ битта хато ва Гризманнинг фантастик зарбаси ишончли ғалабани тақдим этди.

  • 90+5'

    ТАМОМ! Ўйин тугади. Франция ярим финалда!

  • 90+3'

    Иккинчи гол муаллифи Гризманн ўрнини Фекирга бўшатиб берди.

  • 90+2'

    Мбаппе бугун гол ура олмади.

  • 90'

    Иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Мбаппе бугун гол ура олмади, унинг ўрнига Дембеле майдонга тушди

  • 85'

    Кутилганидек французлар тўпни эгаллаб, шошмасдан Муслера дарвозаси томон ҳаракатланмоқда.

  • 81'

    Тўпга эгалик қилиш бўйича Франция терма жамоасида устунлик 58%-42%. Биринчи бўлимда ҳам шунақа статистика эди деярли.

  • 79'

    Нзонзи Толиссо ўрнига майдонга тушди.

  • 77'

    Французлар ўйин темпини туширмаяпти, узоқ масофага тўп оширишда давом этмоқда...

  • 73'

    Уругвай термасига сўнгги ўзгариш. Нандес ўрнига Урретавискайя тушди.

  • 73'

    Уругвайликларнинг ҳужумларига қараганда французларники хавфлироқ тус олмоқда. Толиссога имкон беришди ва унинг зарбаси бироз тепадан ўтиб кетди.

  • 70'

    Мбаппе билан юз берган вазият.

  • 69'

    Мбаппе ва Родригес огоҳлантирилди.

  • 67'

    Мбаппе жароҳат олган кўринади. Майдонга ётиб олди. Табиийки уругвайликлар бундан норози. Айниқса Суарес рақиб футболчилари билан тортишмоқда. Асабийлашиш бошланди.

  • 65'

    Муслеранинг қўпол хатоси ва гол бўлган вазият.

  • 64'

    Хавфли вазиятт!!!!! Родригес жарима майдони яқинидан Ллорис дарвозасига зарба берди, бироқ тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

  • 61'

    ГООООООООООООООООООООЛ! 0:2! Гризманн! Унинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасини Муслера қайтаришда хатога йўл қўйди ва ҳисоб яна ўзгарди.

  • 59'

    Уругвайда иккита ўзгариш. Стуани ва Бентанкур майдонни тарк этди, Макси Гомес ва Родригес улар ўрнига ўйинни давом эттиради.

  • 59'

    Уругвайнинг ҳужумлари ортиб бормоқда тобора. Улар ҳисобда қолиб кетмоқда. Олдинга ташланишлари табиий.

  • 56'

    Муслеранинг биринчи бўлимдаги ажойиб сейви...

  • 55'

    Уругвайликлар французлар жарима майдони яқинида қоидани бузишди ва ўйин тўхтатилди ва ҳужум бузилди.

  • 50'

    Лаксальт Мбаппе қоида бўйича тўхтатмади ва Гризманнга ассисентлик учун яна бир имконият пайдо бўлди.

  • 48'

    Гризманн! Муслера дарвозаси ҳудудида Антуан тўпни ушлаб турди ва имкон топа олмагач тўпни бошқа томонга олиб ўтди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45'

    Нестер Питана биринчи бўлим якунлангани ҳақидаги ҳуштагини чалди.

  • 44'

    Мартин Касерас сал қолса ҳисобни тенглаштирар эди. Льорис яна ўзини кўрсатди.

  • 40'

    Рафаель Варан Антуан Гризманн томонидан жаримадан узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига йўллаб ҳисобни очди.

  • 36'

    Хавфли вазият!!! Луис Суарес қанотдан тўпни оширди, аммо у тўпга бирорта ҳам уругвайлик футболчи ета олмади.

  • 33'

    Люка Эрнандес уругвайлик футболчини қўполлик эвазига тўхтатиб қолди, ҳакам эса бунинг учун уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 30'

    Франциялик футболчилар яна бир қулай имкониятни бой беришди.

  • 26'

    Мбаппе қанотда фаол ҳаракат қилиб, терма жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.

  • 24'

    Таъкидлаш керакки, ҳар иккала жамоа ҳам ушбу ўйиннинг даражасини ҳис қилиб ҳаракат қилишмоқда.

  • 22'

  • 21'

  • 19'

    Погба узоқ масофадан Уругвай дарвозасини нишонга олишга ҳаракат қилиб кўрди.

  • 15'

    Мбаппееееее...қарши ҳужумда қулай имкониятга эга бўлди. Афсуски унинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

  • 14'

    Хавфли вазият... Хосе Хименес сал бўлмаса ҳисобни очиши мумкин эди. Льорис Франция жонига оро кирди ва тўпни қайтарди.

  • 13'

    Ҳар иккала жамоа етакчиларининг статистикалари.

  • 11'

  • 10'

    Ўйинда асосан Франция ҳужум қилмоқда.

  • 8'

    Ҳар иккала жамоа ҳам аста-спекин ҳужумкорликни оширмоқда.

  • 5'

    Хавфли вазият!!! Уругвай терма жамоаси илк дақиқалардаёқ гол уриш учун қулай имкониятга эга бўлди.

  • 3'

  • 1'

    Аргентиналик ҳакам учрашувга старт берди.

  • 1'

    Жамоалар учрашувни қуйидаги таркибда бошлашди.

  • 1'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!