Уругвай матбуоти: Ўзбекистон қайдай жамоа?

Яхши биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 7 июнь кунида Уругвай термасига қарши сафарда ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйин Монтевидео шаҳридаги "Estadio Centenario in Montevideo" стадионида бўлиб ўтади. Биз билан бўлган баҳсдан сўнг Уругвай делегацияси Россия давлатига жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун учиб кетади.

Бу ўйин атрофида ҳали унчалик ҳам кўп чиқишлар бўлмасада, мамлакат пойтахтида чоп этиладиган айрим спорт нашрлари Уругвайнинг рақиби ҳақида ушбу маълумотларни чоп этишган. Бу ҳақда iff.uz сайти хабар бермоқда.

- Оскар Табарез шогирдлари 7 июнь санасида Ўзбекистонга қарши тўп тепишади. Гарчи, ўйин ўртоқлик мақомида бўлсада, унга шунчаки беэътибор қараш ярамайди. Чунки бош жамоамиз шу билан Россияга учиб кетади ва Екатеринбургдаги Мисрга қарши баҳсга тайёргарлик кўради.

Уругвайнинг мазкур рақиби ФИФА рейтингида 72-поғонада кетмоқда, орадаги фарқ эса 50тани ташкил қилади. Лекин бу нисбий тушунча бўлса керак. Сабаби, биз ҳали Ўзбекистон қандай жамоа эканлигини билмаймиз. Шу жумладан, у ерда қандай таниқли футболчилар борлигини ҳам. Аммо, Осиё футболида ўз ўрнига эга бўлган Ўзбекистон термаси билан ўйин бизга фойдадан ҳоли бўлмайди.

Балки, Табарез захира таркибни синаб кўрар?! Ҳар қандай ҳолатда футболчилар ЖЧ-2018 мусобақасига тайёр ҳолатлатда боришлари шарт, - дейилади Монтевидео спорт нашларида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!