Усэйн Болт футболда дебют қилди (фото)

Югуриш бўйича жаҳон рекордчиси ҳисобланган Усэйн Болт Норвегиянинг "Стрёмсгодсет" клуби сафида футболчи сифатида дебют қилди.

Ямайкалик атлет Норвегия ёшлар терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик баҳсининг 71-дақиқасида заҳирадан майдонга туширилган.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Болт бундан аввал Дортмунднинг “Боруссия” клуби сафида машғулотларда иштирок этаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!