Вадим Абрамов терма жамоа учун футболчи етиштирмоқчими?

Бугун Олий лигада 29-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилди. Ушбу ўйин сўнггида 17 ёшли Авазбек Ўлмасалиев томонидан  киритилган гол эвазига 2:1 ҳисобида фарғоналиклар ғалабага эришди.

Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Вадим Абрамов Ўлмасалиевнинг ҳаракатларини юқори баҳолаб ўтди. Бу ҳақда Фарғона клуби расмий сайти хабар бермоқда.

"Қизиқарли ўйин бўлди. Голга тортадиган вазиятларни кўп содир этганимиз билан улардан максимал фойдалана олмаяпмиз. Агар барча имкониятлар муваффақиятли якун топганда эди, баҳс сурати “Нефтчи” учун анча енгил кечган бўларди. Шу боис, ўйин давомида асабий ҳолатда бўлдим.

"Йигитларни ўйиндан-ўйинга кучайиб бораётганига гувоҳи бўляпман. Натижани кўриб турибсиз. 17 ёшли футболчи жамоа учун муҳим голга муаллифлик қилди. Аввалига мен Авазбек Ўлмасалиевни асосий таркибда майдонга туширганимда кўпчилик унга шубҳа кўзи билан қараганди. Лекин якунда Ўлмасалиев ишончимизни оқлаб, ўзини кўрсатмоқда. Шу қатори терма жамоа учун муносиб номзод сифатида улғаймоқда. Мен бундан хурсандман. Авазбекдан савияли марказий ҳимоячи етишиб чиқади деб ўйлайман. Сўнгги турда ҳам ёшларга имконият беришда давом этамиз ва охирги баҳсда ҳам ғалаба учун курашамиз. Мавсумни муносиб якунлашни ният қилганмиз", – деди Абрамов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!