Вадим Афонин 2 та гол киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади

Бугун Россия Миллий Футбол лигасида 34-тур ўйинлари  старт олди. Ҳамюртимиз Вафим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” клуби ўз майдонида Санкт-Петербургнинг “Динамо”сини қабул қилди.

Мазкур ўйин аввалида меҳмонлар ҳисобда 2:0 ҳисоби билан олдинга чиқиб олган бўлсаларда, якунда “Оренбург” футболчилар ирода кўрсатиб, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, Афонин 36-дақиқада ҳисобни қисқартирган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас ҳамюртимиз яна бир бор “катта саҳна”га чиқди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Бугунги ғалабадан сўнг “Оренбург” жамғарган очколар сони 74 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Россия Миллий Футбол Лигаси. 34-тур

“Оренбург” – “Динамо” Санкт-Петербург 4:3 (2:2, 2:1)

Голлар: Афонин (36, 41), Терехов (88), Делкин (89) – Киреенко (25, Барсов (31), Кульишев (56 пенальтидан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!