Вагиз Галиулин қайси жамоада ўйнаши маълум бўлди

Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин қайси жамоада фаолиятини давом эттириши маълум. "МатчТВ" телеканалининг хабар беришича, ҳамюртимиз эндиликда "Тамбов" клуби шарафини ҳимоя қилади. 

30 ёшли футболчимиз айни кунда Мурат Искаков бошчилик қилаётган жамоа билан Беларусда ўқув-йиғин машғулотида иштирок этмоқда. Эслатиб ўтамиз, Вагиз Галиулин жорий мавсум Россия кубогида зафар қучиб, кейинчалик тугатилган "Тосно" клуби билан хайлашган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!