Вальверде: Балким биз "Севилья"дан кучлироқдирмиз, аммо буни майдонда исботлашимиз керак

Каталониянинг “Барселона” клуби устози  Эрнесто Вальверде бугун “Севилья”га қарши бўлиб ўтадиган Испания кубоги финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Испания кубоги Чемпионлар лигасидаги омадсизликни унутишга бироз ёрдам бериши мумкин. Бу ўйинда “Барселона” ғалаба қозониши шарт. Чемпионлар лигаси, Испания кубоги ва Ла Лига чемпионлиги бу буюк жамоаларнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Балким биз “Севилья”га қарши ўйинда фаворитдирмиз, аммо буни майдонда исботлашимиз керак. Биз Чемпионлар лигасида ҳам фаворит эдик, лекин кўриб турибсизки у ерда мағлубиятга учрадик”, - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ҳамда “Севилья” ўртасидаги финал баҳси бугун Мадриддаги “Ванда Метропалитано” стадионида Тошкен вақти билан соат 00:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!