Вальверде тарихий натижа сари тобора яқинлашмоқда

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган "Барселона" ҳамда “Атлетик” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

“Камп Ноу”даги баҳс майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, ушбу ғалабадан сўнг Эрнесто Вальверде бошчилигидаги “Барселона” жорий мавсум чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини 29тага етказиб олди.

Вальверде бу борада ҳозирча Хосеп Гвардиола (31та) ва Альберто Ормаэчеалардан (32та) кейин 3 натижани қайд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!