Венгер Обамеянгни Анри билан қиёслади

404

Венгер Обамеянгни Анри билан қиёслади

“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер жамоанинг янги аъзоси Пьер-Эмерик Обамеянгни жамоа собиқ юлдузи Тьерри Анри билан қиёслаштирди.

- Бу икки футболчиларни солиштириш жуда яхши деб айтишим мумкин. Анри - “Арсенал” тарихидаги энг зўр тўпурар, аммо Обамеянг Тьерри каби гол ура олмайди дегани эмас.

Обамеянгнинг дриблинги ва тезлиги менга Анрини эслатади. Шуни айтишим керакки, Эмерикни клубнинг энг зўр футболчиси билан солиштириш қийин, аммо у учун Тьерри яхши намуна.

Обамеянг фаолияти давомида кўп марта рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган ва бу мени қувонтиради, - дея Венгернинг сўзларини келтиради Sky sports нашри.