Верратти ПСЖда қолганидан хурсанд

111

Верратти ПСЖда қолганидан хурсанд

Ўтган ёз “Барселона”га ўтишга жуда яқин келган Марко Верратти ПСЖда қолганидан хурсанд эканлигини айтиб ўтди.

“ПСЖда қолганимдан хурсандман. Ҳозир ўшанда тўғри қарор қабул қилганимни ҳис қиляпман. Шу ерда қолишни ва орзу қилган совринимизни қўлга киритишни истайман”, - дейди италиялик футболчи.

Маълумот учун, Верратти жорий мавсум Франция чемпионатида жами 22та баҳсда иштирок этиб, жамоасининг 3та голига ассистентлик қилишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, кеча “Монако”ни 7:1 ҳисобида таслим этган парижликлар мамлакат чемпионлигини муддатидан аввал тантана қилишган эди.