415

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ёзда "Барселона" ҳимоячиси Марлонни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича лондонликлар аллақачон 22 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери бўйича “кўк-анор ранглилар”га ўзларининг расмий таклифларини юборишган. Бироқ, ҳозирча ушбу трансфернинг нархи борасида хабарлар ошкор этилмаяпти.

Маълумот учун, Марлон якунланган мавсумни Франциянинг “Ницца” клубида ижара асосида ўтказди ва жами 27та ўйинда иштирок этди.

Sports.uz 2018