Видал кимни каламуш деди?

"Бавария" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль кеча “Реал”га (2:2) қарши бўлиб ўтган ўйинда қайд этилган натижадан сўнг учрашув ҳакамидан ўч олмоқчи бўлди.

“Саньтяго Бернабеу”даги ўйинда иштирок этмаган чилилик футболчи учрашувдаги баҳсли ҳолатларда мадридликлар фойдасига қарор чиқарган ҳакамлик юзасидан ўз инстаграмига қуйидаги суратни жойлаштирди. Ва сурат устига каламушлар деб изоҳ қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” икки ўйин натижасига кўра 3:4 ҳисобида “Реал”га имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!