Виктор Кумиков ва Лутфулла Тўраевлар "Нефтчи" мағлуб этилганидан сўнг нималар деди?

“Нефтчи” – АГМК баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Виктор Кумиков ва футболчи Лутфулло Тўраевлар иштирок этишди. Бу ҳақда Фарғона клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Виктор Кумиков: Биринчи бўлимни қониқарли ўтказа олмадик. Икки ноаниқ зарбадан ташқари деярли хавфли вазият яратмадик. Шу сабабли, танаффус чоғида футболчиларга керакли кўрсатмаларни берган ҳолда иккинчи бўлимда яна жадалроқ ҳаракат қилишларига чорладим. Навбатдаги бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва якунда ғалабага эришдик.

Лутфулло Тўраев: Мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Иккинчи тайм олдидан йигитларни руҳлантиришга уриндим. Рақибдан қўрқмасдан олдинга бориш кераклигини уқтирдим. Ғалабадан эса хурсандман.

- Лутфилло, иккинчи бўлимда меҳмонлар кўпроқ фаол кўринди. АГМК нимани ҳисобига ғалабага эришди ?

- Танаффусда йигитларга анча гапирдим. Характер кўрсатишга ҳаракат қилдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!