"Вильярреал" тўпурари мавсумни АПЛда якунлаши мумкин

Испаниянинг “Вильярреал” клуби ҳужумчиси Седрик Бакамбу қишки трансферлар даврида Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда 26 ёшли футболчи билан Лондоннинг икки клуби – “Тоттенхэм” ва “Вест Хэм” жиддий қизиқиб қолган.

Маълумот учун, Бакамбунинг “сариқ сув ости кемаси” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум Ла Лигада жами 15та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасини 9 маротаба ишғол этишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!